Новости

РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИ 7-СИНФГА СПОРТЧИ ЎҚУВЧИЛАР ҚАБУЛИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ
РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИ
Болалар ўсмирлари спорт мактаблари, махсус, олимпия ўринбосарлари мактабларида махсус йўналишдаги тайёргарликдан ўтган Ўзбекистон Республикасининг барча худудларида истиқомат қилувчи спортчиларни 7-синфга қабулни эълон қилади.

Ўқишга кирувчилар қуйидаги хужжатларни топшириши лозим:

1. Директор номига ариза;
2. Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шахар ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқамасидан ёки шуғулланган спорт мактабидан йўлланма;
3. Дастлабки спорт тайёргарликдан ўтган спорт мактабидан, шуғулланишга қабул қилинганлигини тасдиқловчи буйруқ кўчирмаси;
4. Туғулганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳнома асли қабул камиссиясига шахсан кўрсатилади шунингдек такроран берилган ҳолларда туман ёки шахар ФХДЁ тасдиқловчи маълумотнома);
5. Ўқиган мактабидан табел нусхаси ёки шаходатнома; (1-6синфгача хар бир синфига мухр, кул қўйиб тасдиқлаш)
6. Ташхиз дафтари (1-6синфгача хар бир синфига мухр, кул қўйиб тасдиқлаш)
7. Тиббий маълумотномалар;
• Ф-026 У формадаги мактаб тиббий анкетаси;
• Ф-063 У формадаги профилактик эмлаш картаси;
• 086-У формадаги тиббий маълумотнома;
• қон, сийдик, гижжа тухумига таҳлили, ЭКГ;
• 14 ёшдан бошлаб флюрография;
• Яшаш жойидаги болалар шифокоридан кечирган касалликлари тўғрисида маълумотнома;
• Психоневрологик диспансердан маълумотнома
• Якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисимларининг 2 проекциядаги рентген тасвири ва травматолог хулосаси;
8. Турар жойидан маълумотнома;
9. 3х4 см хажмдаги 8 дона рангли фотосурат ;
10. Ота-онаси паспорт нусхаси 4 нусхадан;
11. Ўқувчининг спорт даражаси (разряди) ни тасдиқловчи хужжатнинг асл нусхаси ва худудий маданият ва спорт ишлари бошқармасининг ушубу спорт даражасини тасдиқловчи буйруқдан кўчирмаси.
Хужжатлар таълим муассасасининг Маслахат марказига ўқишга кирувчи ўқувчи томонидан шахсан тақдим этилади. ХУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ 2017 ЙИЛ 10 ИЮНДАН 10 ИЮЛГА ҚАДАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ.шаблоны для dleскачать фильмы

19-06-2017, 16:18 Распечатать